Асосий контентга ўтиш

УЗНЖ ҳақида

ℹ

Умумий ма'лумот

Ўзбекистон Ногиронлар жамияти (кейинчалик матнда Ногиронлар жамияти) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 18-санли Қарорига асосан ташкил етилган бўлиб;

  • мамлакатимизда ногиронларга тенг имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳаётда фаол қатнашишлари учун кўмаклашиш, ба'қоли қудрат меҳнатга жалб етиш, ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида фаолият юритадиган;
  • Республикамизнинг барча вилоят, шаҳар-туманларида ҳудудий бўлим ва бўлинмаларига ега бўлган;
  • ногиронлар ташкилотлари ичида мамлакатимизда ногиронлиги бўлган жисмоний шахслар билан ишлайдиган енг йирик ННТ ташкилот ҳисобланади.
📄

Жамият вазифалари ва функсиялари

Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Низоми

ЎЗБЕКИСТОН НОГИРОНЛАР ЖАМИЙАТИНИНГ НИЗОМИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ўзбекистон Ногиронлар жамияти (бундан кейин матнда «Жамият» деб юритилади) ўз а'золарининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил етилган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмасидир.

2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари кафолатлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонунлар ҳамда мазкур Устав асосида амалга оширади.

3. Жамият ўз фаолиятини ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва жамоат фикрини ҳисобга олиш тамойиллари асосида юритади.

4. Жамият Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан, ҳудудий бўлимлари ҳудудий Адлия бошқармаларидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг юридик шахс ҳисобланади.

5. Устав мақсадларига еришиш учун жамият бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ега бўлиши мумкин, судда да'вогар ва жавобгар сифатида иштирок етади.

6. Жамият ўз номига, муҳр ва штампларига ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган рамзига, тегишли банкда ҳисоб ва валюта рақамларига ега бўлиш ҳуқуқига ега.

7. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади.

8. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ўзининг ҳудудий бўлим ва бўлинмаларини ташкил етиш ҳуқуқига ега.

9. Жамиятнинг фаолияти номуайян муддатга ташкил қилинган.

10. Жамият ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган барча мол-мулки билан жавоб беради.

11. Жамиятнинг тўлиқ номи: Ўзбек тилида: Ўзбекистон Ногиронлар жамияти. Рус тилида: Обшчество инвалидов Узбекистана.

12. Жамиятнинг жойлашган ери: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Индекс 100000, Шарофобод кўчаси, 5 уй.

13. Жамиятнинг почта манзили ўзгарган тақдирда, бу ҳақда уни рўйхатдан ўтказган органга хабар беради.

2-БОБ. ЖАМИЙАТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

  • ногиронлиги бўлган Ўзбекистон фуқароларини жамият а'золигига жалб етади;
  • ногиронларга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзларни амалга оширишда ёрдам беради;
  • ногиронларга тенг имкониятлар яратишга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқади;
  • ногиронларни мақсадга мувофиқ ишга жойлаштиришга ёрдам беради;
  • ногиронликни профилактика қилишда қатнашади;
  • ногиронларга та'лим олишлари, касб танлашда ва малакасини оширишда кўмак беради;
  • ишлаб чиқариш базаси, маданий-ма'рифий ва спорт-соғломлаштириш муассасаларини яратади;
  • давлат органлари билан ўзаро ахборот алмашади;
  • ногиронлар манфаатларига тегишли масалаларни йечишда қатнашади;
  • жамият а'золарига ҳуқуқий хизмат кўрсатади;
  • соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади;
  • ҳайрия ва ҳомийлик ёрдамларини олиши мумкин;
  • ногирон болалар ижтимоий реабилитацияси билан шуғулланади;

3-БОБ. ЖАМИЙАТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЙАТЛАРИ

  • а'золарининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
  • ижтимоий масалалар бўйича ташаббуслар билан чиқиш;
  • қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок етиш;
  • ахборот тарқатиш ва оммавий ахборот воситаларини та'сис етиш;
  • йиғилишлар ва конференсиялар ўтказиш;
  • солиқ имтиёзларидан фойдаланиш;
  • қонун ҳужжатларига риоя етиш ва ҳисоботларни тақдим етиш.

4-БОБ. ЖАМИЙАТ А'ЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЙАТЛАРИ

Жамоат ташкилотлари жамоа бўлиб а'зо бўлишлари мумкин. А'золик қабул қилиш тартиби Марказий Ра'ясат қарори билан белгиланади.

  • раҳбар органларига сайланиш ва сайлаш ҳуқуқига ега;
  • юқори органларга мурожаат қилиш;
  • ма'навий ва моддий рағбатлантириш;
  • ўз хоҳишига кўра а'золикдан чиқиш.

5-БОБ. ЙАКУНЛОВСҲИ ҚОИДА

1. Жамиятни қайта ташкил етиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2014 йил 21-ноябрдаги 514п-сонли қарори билан рўйхатга олинган.